КХДР халқи АҚШ президенти Дональд Трампни мамлакат раҳбариятини ҳақорат қилгани учун қатл жазосига «ҳукм этди». Бу ҳақда Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» газетаси ёзиб чиқди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Билиш керакки, Трамп, қумурсқага ўхшаган чол, пулдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган хасис, осмондаги Қуёшга тегиниб, унга бармоғи билан ишора қилди, бу билан у халқдан қатл ҳукмини олган энг катта жиноятчига айланди», — дейилади мақолада.
Мақола муаллифи АҚШ етакчисини «ўлолмай, танасидаги оғриққа чидаб юрган безори» деб атайди. Унинг ёзишича, бундай одам Шимолий Корея раҳбариятини «ҳақорат қилишга журъат этгани» халқни ғазабланишга мажбур этади.
Изоҳ (0)