Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги беш қаватли кутубхона Нидерландиянинг МVRDV фирмаси томонидан лойиҳалаштирилган. У Биньхай маданий туманида жойлашган ва «Око Биньхай» деб аталади. Бинонинг асосий безаги марказида ялтироқ сфераси бўлган кўз ҳисобланади. TJournal мазкур лойиҳа суратларини тақдим этди.
34 минг квадрат метр майдонда катта ўқиш зали, китоблар сақлаш жойи, офислар, мажлис заллари, компьютер ва аудио хоналари жойлашган. Кутубхонада бир вақтнинг ўзида 1,2 миллионтагача китоб сақланиши мумкин.
Қурилиш уч йилда тугатилган ва барча режаларни ўз вақтида бажаришга муваффақ бўлинмаган.
Изоҳ (0)