• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Машҳур фильмларда ака-ука ва опа-сингиллари билан рол ижро этган кино юлдузлари

    Кинода актёрларни дублёрлар алмаштириши одатий ҳол. Аммо баъзида бу вазифани махсус танланган мутахассислар эмас, балки актёрларнинг ўз укаси, синглиси ёки эгизаги бажаради. Улар шунчалик ўхшашки, камера қаршисида ким кимлигини ажратиш қийин. Айрим ҳолларда эса томошабин буни бутунлай сезмайди ҳам.

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Пенелопа Крузнинг синглиси “Кариб денгизи қароқчилари” фильмида унинг дублёри бўлган

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Актриса Пенелопа Круз “Кариб денгизи қароқчилари: Ғариб соҳилларда” фильми суратга олинаётганида ҳомиладор эди. Шу сабабли режиссёр ноодатий, аммо самарали ечим топиб, жанговар саҳналар учун актрисанинг синглиси Моника Крузни жалб этди. Улар бир-бирига шу даражада ўхшайдики, бу фактни билмаган томошабин экранда ҳеч қандай фарқни сезмайди.

    Крис Хемсворт ягона Тор эмас эди

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Хемсвортлар оиласидаги уч ака-ука Люк, Крис ва Лиам актёрлик фаолияти билан шуғулланади. Marvel кино оламидаги Тор образида уларнинг ҳар бири муайян тарзда иштирок этган. Дастлаб Лиам бу ролга кастингда қатнашган, кейинчалик эса “Тор: Рагнарёк” фильмида Люк Хемсворт Тор образида чиққан. У фильмдаги кичик саҳналардан бирида акаси Криснинг ўрнини эгаллаган.

    Линда Хемилтоннинг эгизак синглиси “Терминатор 2” фильмида Сара Конорни ўйнаган

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    “Терминатор 2: Қиёмат куни” фильмида Сара Конорнинг бир кадрда икки киши шаклида пайдо бўладиган саҳна мавжуд. Бу саҳнада ҳақиқий Сара Конор образини Линда Хемилтон ўйнаган бўлса, унинг “сохта” нусхаси ролини актрисанинг эгизак синглиси Лесли ижро этган.

    Рами Малек укаси билан бир фильмда рол ўйнаган

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Машҳур актёр Рами Малек ва унинг эгизак укаси Сами Малек ташқи кўриниш жиҳатдан бир-бирига жуда ўхшаш. Улар “Бастернинг ёмон юраги” фильмида бирга суратга тушган. Рами ҳатто ҳазиллашиб: “Биз шунчалик ўхшашмизки, ота-онамиз ким кимлигини фарқлай олмай қолган бўлса ажаб эмас,” деган.

    Жилл Хенесси “Қонун ва тартиб” сериалидаги ролини синглисига топширган

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Актриса Жилл Хенесси “Қонун ва тартиб” сериалининг 4-6-мавсумларида прокурор ёрдамчиси Клер Кинкейд образини ижро этган. Аммо бир сафар бошқа лойиҳалар билан банд бўлиб, суратга олишларда қатнаша олмаган. Ўшанда уни эгизак синглиси Жаклин Хенесси ўрнига рол ижро этган.

    “Баффи — вампирлар овчиси” сериалида Николас Брендоннинг укаси актёрга дублёрлик қилган

    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Николас Брендон мазкур лойиҳада Ксандер исмли қаҳрамон ролини ижро этган. Сериалнинг учинчи мавсумида эса эгизак укаси Келли Донован суратга тушган. У шунингдек, Николас соғлиғи ёмонлашган пайтларда уни суратга олиш майдонида тез-тез акаси ўрнига ишлаб кетган.

    29 июл, 19:55   Изоҳ (0)   1729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#Голливуд#актёрлар#дублёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиб ўтиши аниқ бўлди

    Спорт | 30 июл, 08:59

    Россиянинг Камчатка яриморолида 8,7 балли кучли зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 30 июл, 08:55

    Самарқандда хонанда Зебойи Жаҳон ўлдириб кетилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 08:41

    Мода оламида янги амбассадорлар: жаҳон брендларини намойиш қилувчи машҳур спортчилар (фото)

    Шоу-бизнес | 30 июл, 08:28

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.