Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Энг ёмон китоб» антирекорд ижтимоий лойиҳаси ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда агентликнинг ахборот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Республика аҳолиси, айниқса ёш авлод вакилларини бўлар-бўлмас, сийқаси чиқиб кетган сюжетлар асосига қурилган, ўқувчининг вақтини ўғирлайдиган китоблардан огоҳлантириш мақсадида амалга оширилади.
«Энг ёмон китоб»лар рўйхатига асосан қуйидаги камчилик ва нуқсонлрга эга китоблар киритилади:
- Мазмуни саёз;
- Тили қашшоқ;
- Матнда ўзбек адабий тили (имло ва мантиқ) қоидалари бузилган;
- Сўзларнинг қурилиши ғализ;
- Асар сюжетининг сийқалиги;
- Асар бадииятининг ночорлиги, муаллифнинг маҳоратсизлиги;
- Китобнинг ўқувчига маънавий озуқа бермаслиги;
- Муқова ва бошқа саҳифаларда миллийликдан умуман йироқ, ёшлар тарбиясини бузадиган суратларнинг берилиши;
- Китобда беҳаё саҳналарнинг бепарда тасвирланганлиги ва ҳоказолар.
Изоҳ (0)