Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги — 2026 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси B гуруҳидан жой олди. Котрина Кулбите бошчилигидаги жамоа Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР), Хитой ва Бангладеш терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Мусобақада Осиёнинг энг кучли 12 та терма жамоаси иштирок этади. Улар ҳар бирида тўрттадан жамоа бўлган учта гуруҳга бўлинган. Гуруҳлар қуйидагича:
А гуруҳи:
- Австралия
- Корея Республикаси
- Эрон
- Филиппин
B гуруҳи:
- КХДР
- Хитой
- Бангладеш
- Ўзбекистон
C гуруҳи:
- Япония
- Вьетнам
- Ҳиндистон
- Хитой Тайпейи

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ушбу турнир йўлланмасини 23 йиллик танаффусдан сўнг илк бор қўлга киритди. Улар Тошкентда бўлган саралаш учрашувларида Непал, Лаос ва Шри-Ланка аёллар терма жамоасини ортда қолдириб, мусобақа чиптасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги 2026 йилнинг 1 мартидан 21 мартига қадар Австралия майдонларида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)