«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон миллий банки билан биргаликда халқаро банк карталари орқали авиачипталарни онлайн сотишни йўлга қўйиш лойиҳасини якунлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Компания матбуот хизматига кўра, 10 ноябрдан бошлаб авиачипта учун Visa карталари орқали пул тўлаш мумкин. Лойиҳанинг кейинги босқичи MasterCard, American Express ва бошқа карталардан фойдаланиш имконини берадиган тўлов тизимларининг жалб этилишини назарда тутади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» UzCard банк карталари орқали чипталарни онлайн харид қилиш имкониятини маҳаллий йўналишлар учун 2016 йил 5 январидан, халқаро йўналишлар учун эса ўша йилнинг 18 октябридан очган эди.
Изоҳ (0)