Фарғона вилоятидаги Марғиноний илмий марказида Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ислом ҳуқуқи мактаби раҳбари Т.Эрбўтаевнинг сўзларига кўра, янги иш бошлаган мазкур муассасада тингловчилар учун барча шароит яратилган.
Унда, хабар беришларича, Фарғона вилоятидаги имом-хатиблар, ноибларга Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларнинг асарлари чуқур ўргатилади.
ЎзАнинг қайд этишича, Фарғонада ишга тушган бу мактаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган диний таълим муассасаларидан фақат биттаси.
Фарғонадаги Ислом ҳуқуқи мактабидан ташқари, Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаблари ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)