Саудия Арабистони Ливанда бўлиб турган фуқароларини имкон қадар тезроқ ушбу мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ливан Республикасидаги вазият туфайли ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Ливанда яшайдиган ёки вақтинча бўлиб турган фуқароларидан ушбу мамлакатни имкон қадар тезроқ тарк этишга чақирди», — дейилади хабарномада.
Идора, шунингдек, Ливанга сафарларни тўхтатиб туришни тавсия қилди. Баёнотда бунинг конкрет сабаблари келтирилмади.
Олдинроқ Саудия Арабистони Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» қуролли гуруҳи уюштирган ҳужумларни уруш эълон қилиши сифатида баҳолашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)