Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон социал-демократик партиясининг ёшлар қаноти собиқ етакчиси ва унинг рафиқаси Элнура Молдоқодированинг АҚШда қўлга олинишига изоҳ берди, деб хабар беради KNews.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонасига 19 октябрь куни Америка ва Канада чегара хизматидан 18 октябрь куни Қирғизистон фуқаролари Ренат Самудинов ва унинг рафиқаси Элнура Молдоқодированинг қўлга олингани ҳақида хабар берди.
«Ҳибсга олинган фуқароларнинг шахси ва махсус қабулхонда уларни сақлаш шартларини аниқлаш учун элчихона ходимлари чегара ва АҚШ миграцияси ходимлари билан боғланди. Аниқланишича, Самудинов ва Молдоқодированинг ёнида АҚШга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу билан бирга, улар АҚШ ҳудудига кириши билан ўзларига сиёсий бошпана беришни сўраб мурожаат қилган. Мазкур масала АҚШ иммиграцион судида кўриб чиқилмоқда. Уларни махсус қабулхонада сақлаш жараёнида фуқаролардан ҳеч қандай шикоятлар тушмаган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)