Туркия полицияси ва хавфсизлик кучлари Анқарада ИШИД аъзоси эканлиги гумон қилинган 101 кишини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кенг кўламли операцияда 1,5 минг полициячи иштирок этгани ва 250 манзилда ўтказилгани билдирилмоқда. 245 кишини ҳибсга олишга ордер берилди.
Операция давомида террорчи гуруҳ фаолиятига тегишли ёзма ва рақамли манбалар мусодара этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)