АҚШ президенти Дональд Трамп Пекиндаги учрашуви чоғида Хитой раҳбари Си Цзиньпинга Шимолий Корея муаммосини ҳал этиш мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хитой етакчиси, ўз навбатида, Пекин ва Вашингтон муносабатлари «бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга тегишли» эканлигини билдирди.
«Хитой ва АҚШ учун ўзаро тиғиз муносабатлар — кооперация ягона тўғри танлов бўлиб қолмоқда», — деди Си Цзиньпин.
Си Цзиньпин Трамп билан Афғонистон ва Корея ярим ороли бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шунингдек, «икки давлат алоқаларини ривожлантиришга туртки бериш»га келишиб олганини маълум қилди.
Изоҳ (0)