Мексика ташқи ишлар вазирлиги мексикалик Рубен Карденас Рамиреснинг Техас штатида қатл этилиши муносабати билан АҚШ расмийларига норозилик билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мексика ҳукуматининг консуллик ҳимояси бўйича бош директори Жайкоб Гонсалесга кўра, Рамиреснинг қатли БМТ Халқаро суди резолюцияларига зид равишда амалга оширилди.
Рамирес 1997 йили Техас жанубида жиянини зўрлагани ва ўлдиргани учун олий жазога ҳукм қилинганди.
Изоҳ (0)