АҚШ Давлат департаменти Россия ҳарбий базаларининг Куба ва Вьетнамда жойлаштирилиши эҳтимоли ҳақидаги чиқишлардан ажабланмади. Бу ҳақда унинг расмий вакили Хезер Науэрт маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биринчи бор сиздан бу ҳақда эшитяпман. Шундай бўлса ҳам, бу мени ажаблантирмади», —деди Науэрт.
Олдинроқ Федерация кенгаши мудофаа қўмитаси раиси, ҳарбий-коинот кучлари собиқ қўмондони Виктор Бондарев Куба ва Вьетнамда Россия ҳарбий базаларининг жойлаштирилиши хавфсизлик манфаатлари учун хизмат қилишини билдирганди.
Изоҳ (0)