Бирлашган Араб амирликлари ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини «зудлик билан» Ливанни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик фуқароларни мазкур давлатдаги вазият сабабли Ливанга боришдан тийилишга чақирди.
Саудия Арабистони, Кувайт ва Баҳрайн расмийлари ҳам ўз фуқароларига шундай чақириқ билан мурожаат этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ливан бош вазири Саид Ҳаририй суиқасд таҳдиди сабабли истеъфо берганди. У Эрон ва шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳини мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришда айблади.
Изоҳ (0)