Испания суди Каталония парламенти спикери Карме Форкаделни суд текшируви вақтига ҳибсга олди. У 150 минг евро гаров пули эвазига озод этилиши мумкин, дея хабар беради «Газета.ru».
Минтақа парламенти парламентининг бошқа собиқ аъзолари — Луис Короминас, Луис Гино, Анна Симо ва Рамона Барруфет ҳафта давомида 25 минг евро гаров пули тўлаши ва ҳозирча озодликда қолиши мумкин.
Гаров пули тўланган тақдирда Форкадель ва 4 собиқ депутат ҳар ҳафта судга келиши ва паспортини топшириши талаб этилади. Улар Испанияни тарк этиши мумкин эмас.
Изоҳ (0)