Тошкентда 8 ноябрь куни «Йил имоми» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.
Республика босқичига етиб келган 14 нафар имом-хатиб махсус низом асосида — диний ва дунёвий билимлари савияси, ташаббускорлиги, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, оммавий ахборот воситаларидаги фаолликлари бўйича баҳоланган.
Танлов якунларига кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Оқилон» жомеъ масжиди имом-хатиби Исомиддин Аҳроров ғолиб деб топилган.
Иккинчи ўрин Тошкент вилояти Қибрай тумани «Саъдулла ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидовга, учинчи ўрин эса Навоий вилояти Нурота тумани «Чил Устун» жомеъ масжиди имом-хатиби Жамолиддин Мубиновга насиб этди.
Тошкент шаҳар вакиллигининг қайд этишича, 2014 йилги «Йил имоми» танловида пойтахтдаги «Ҳазрати Али» жомеъ масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Шарифов, 2015 йилги танловда Тошкентдаги «Тўхтабой» жомеъ масжиди имом-хатиби Ишоқжон Бегматов, 2016 йилги кўрикда эса Тошкентнинг «Бўрижар» жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов ғолиб чиққан эди.
Мавзуга доир: «Ислом ота» Тошкентдаги энг намунали масжид деб топилди
Изоҳ (0)