Тўрткўл тумани Темирйўл кўчаси 19-уйда яшовчи Бахтияр Раҳматуллаев тумандаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига норозилик аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Унга кўра, истеъмолчининг хонадонига асоссиз 1 648 990 сўм қарздорлик ҳақида огоҳлантириш хати юборилганлиги айтилган
Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мурожаат кўриб чиқилди. Хонадоннинг ичимлик суви таъминоти корхонасидан ҳеч қандай қарзи йўқ эканлиги аниқланиб, бу ҳақида истеъмолчининг хонадонига жамият томонидан мурожаатга жавоб хати жўнатилди.
Изоҳ (0)