Германия мудофаа вазирлиги таҳлилчилари Евроиттифоқ парчаланиши ва ҳозирда мавжуд бўлган тартибларнинг қайта қурилишини тахмин қилмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мазкур тахмин «Стратегик прогноз-2040» маърузасидан ўрин олган.
102 бетли ҳужжатда экспертлар халқаро аренада яқин 20 йил ичида рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларнинг бир нечта вариантларини қайд этди.
Евроиттифоқ ва Германия учун энг негатив сценарий бир неча ўн йиллик давомидаги сиёсий ва иқтисодий нобарқарорлик фонидаги кўплаб зиддиятларни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилмоқда.
«Евроиттифоқнинг кенгайиши тўхтади, тобора кўп давлатлар уни тарк этмоқда. Европа ўзининг алобал афзалликларини сарфлаб бўлди. Германия ва Евроиттифоқ атрофи хавфсизлик сиёсати жиҳатидан ўзгариб бормоқда», — дейилади хабарда.
Иккинчи негатив сценарий эса Европанинг икки блокка бўлинишини тахмин қилмоқда. Улар бир-биридан иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан узоқлашмоқда.
Шу билан бирга Шарқий Европа мамлакатлари секин-аста Россия таъсир доирасига ўтмоқда. Бу ҳолат эса уларнинг Россия томонидан энергия ресурслари билан таъминлаши билан изоҳланади.
Ижобий прогнозлар эса Евроиттифоқ ичида ҳамкорликнинг кенгайиши ва қўшнилар билан ҳамкорлик муносабатларининг яхшилиши сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)