Жанубий Корея ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп ташрифи арафасида КХДРнинг яна 18 фуқаросига нисбатан санкциялар жорий қилди, деб ёзади «РБК».
Reuters аниқлик киритишича, чекловлар қўйилган шахслар бевосита Шимолий Корея банкларига алоқадор бўлган. Уларнинг 14 нафари Хитойда, икки нафари Ливияда ва яна икки нафари Россияда. «Уларнинг барчаси аллақачон БМТ санкцияларига учраган КХДР молиявий муассасалари одамлари», — дея Reuters ҳукуматдаги манбаси сўзларини келтирди.
Унинг қўшимча қилишича, бу одамлар КХДРнинг ракета ва ядро дастурлари, шунингдек, Пхеньяннинг ташқи иқтисодий фаолиятига алоқадор «олий мансабдор шимолий кореяликлар»дир.
Корея Республикаси ички ишлар вазирлиги янги санкциялар Трампнинг ташрифига «бағишлангани»ни тасдиқлади.
Изоҳ (0)