КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олишни тақиқлашни кўзда тутувчи санкцияларини Россия билан савдо операциялари ҳақидаги ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳисобига четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бундай даъвони Kyodo агентлиги ўз манбаларига таяниб келтирди, деб ёзади «ТАСС».
Уларнинг маълумотларига кўра, Пхеньян гўёки қалбакилаштириш билан шуғулланиб, ҳужжатларни шундай қайта ёзмоқдаки, мамлакатнинг Россия билан битимлари худди Россия ва Хитой ўртасидаги битимларга ўхшаб кўриняпти.
Kyodo агентлиги қўлида наклодной ҳужжат бўлиб, унга кўра, шу йилнинг октябрида теплоходда Владивостокка КХДРдан Россия компанияси учун мўлжалланган 5 тонна тўқимачилик маҳсулоти келтирилган.
Аммо компания раҳбари агентлик сўровига жавобан Шимолий Корея маҳсулоти импортига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, компания номидан фирибгарлик мақсадларида фойдаланилганини айтган.
Изоҳ (0)