Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўн киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» республика ФВВга таяниб.
Фожиа жанубий Жалолобод вилоятидаги Тошкўмир шаҳри ҳудудидаги Бишкек-Ўш стратегик автотрассасида юз берган. «Ушбу автойўлнинг 457-километрида Honda Stepwgn енгил автомобили ва Man юк машинаси тўқнашиб кетган», — дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши, шу жумладан, олти ойлик чақалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки жабрланувчи касалхонада вафот этган.
Айни пайтда ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари фожиа сабабларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)