Япония императори Акихито ва унинг турмуш ўртоғи Митико 6 ноябрь, душанба куни ўз қароргоҳида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияни қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ўтмишда мамлакатларимиз бир-бирига қарши урушда иштирок этганди. Бироқ Япония АҚШ билан дўстона муносабатлари ва кўмаги туфайли ҳозирги ҳолатида бўлиб турибди», — деди император учрашув чоғида.
Трамп «бутун япон халқи севадиган император билан учрашиш унинг учун катта шараф эканлиги»ни маълум қилди.
«АҚШ ва Япониянинг бугунги муносабатлари шу пайтгача бўлганлари ичида энг яхшиси», — деди Қўшма Штатлар президенти.
Акихито Трампнинг Японияга ташрифи қандай ўтаётгани билан қизиқди. Учрашув, режалаштирилганидек, 30 дақиқа давом этди.
Изоҳ (0)