Бошқирдистоннинг Белорецк шаҳрида яшовчи 24 ёшли йигит ўз уйига ўт қўйди. Хонадонда 47 ёшли отаси, 66 га кирган бувиси ва 65 яшар қариндоши бўлган, дея хабар беради «MK.ru».
Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармасига кўра, ҳодиса содир бўлиши арафасида зиёфат чоғи қариндошлар орасида можаро келиб чиққан ва ота ўғлини бир неча бор урган.
Шундан сўнг йигит ҳамма уйқуга кетишини кутиб, айвонда турган буюмларни ёқиб юборади, кейинчалик бутун уйга ўт кетади.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланиши масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)