Британия қироличаси Елизавета II офшорларга 10 миллион фунт стерлинг (13 миллион доллар) инвестиция киритган. Бу Журналистлик текширувлари халқаро консорциуми маълумотларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
2004—2005 йилларда қироличанинг шахсий маблағларининг бошқарувчи Ланкастер герцоглиги Бермуд ва Кайман оролларидаги икки офшор компаниясига инвестициялар йўналтиргани билдирилмоқда.
Офшорлардан бири орқали кейинчалик Британиянинг икки компаниясида улуш харид қилинган.
Герцоглик вакиллари қиролича бу билан ҳеч қандай қонунларни бузмаганини, шунингдек, солиқларни мунтазам тўлаб келаётгани таъкидлади.
Изоҳ (0)