Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бошчилигида 4 ноябрда тузилган коррупция билан кураш қўмитаси бошқарувчи оиланинг 11 нафар шаҳзодаси ва қиролликнинг амалдаги ҳукуматидаги тўрт нафар вазирни ҳибсга олишга фармойиш берди. Бу ҳақда Al Arabiya’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Хабар қилинишича, бошқарувчи оила аъзоларидан бири қурол савдоси бўйича ноқонуний шартнома тузганликда, бошқа шаҳзода эса мавжуд бўлмаган шартномани тузганликда, яна бир шаҳзода эса пулларни ювишда иштирок этганликда айбланмоқда.

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд қиролликнинг меросхўр шаҳзодаси бошчилигида коррупция билан кураш бўйича олий қўмитани тузишга фармон берган. Merosхўр шаҳзодага тергов олиб бориш, қўлга олиш, сафарларни чеклаш, ҳисобрақамларни музлатиш, коррупцион схемаларга алоқадор шахсларнинг маблағлари ва активларини кузатиш ваколати берилган.