Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон минтақада 21 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда мустақиллик тарафдорларининг ягона рўйхатини тузишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пучдемон «барча демократлар бирлашадиган вақт келгани»ни билдирди ва сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди.
3 ноябрь, жума куни Испания суд палатаси судьяси айни пайтда Брюсселда бўлиб турган Пучдемон ва Каталония ҳукуматинингбошқа тўрт нафар собиқ аъзосини ҳибсга олишга халқаро ордер берди.
Суд уларни исён уюштириш, давлат маблағларини талон-тарож этиш, хизмат вазифасини суистеъмол қилиш ва расмийларга бўйсунмасликда гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)