Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сўнгги моделдаги iPhone смартфонидан фойдаланиши ҳақидаги ахборотни рад этгач, «КВН»нинг НК Продуcтион жамоаси унга янги iPhone X совға қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Қодиров ижтимоий тармоқларга ёзишича, «КВН»чилар унга ярим тунда қўнғироқ қилиб, муҳим ишлари борлигини, у билан учрашмоқчи эканлигини айтган. Юзма-юз кўришгач, улар Қодиров iPhone X ишлатмаслигини маълум қилганидан кейин, унга шу смартфонни ҳадя қилишга қарор қилганликларини айтди.
«Рамзан акамизда энг яхши нарсалар бўлиши керак, шунинг учун йигитлар билан пул ташлаб, шу телефонни совға қилишга қарор қилдик», — деди «КВН»чилардан бири.
«Уларни нима ҳам қила олардинг. Худди ёш боладек! Уларга эшикни орқасидан ёпиб қўйишни айтмайман-ку ахир! Шундай қилсам, кейин бир йил давомида уларнинг ҳазиллари қаҳрамонига айланаман. Мен совғани олдим, аммо уни Халқ бирлиги кунида Россия президенти Владимир Путин ҳақида энг яхши шеърни айтиб берган кишига берамиз», — деб ёзди Қодиров.
Республика раҳбари Халқ бирлиги куни муносабати билан Путинга бағишланган шеърлар танловини эълон қилди, ғолибни Чеченистон ёшлар вазирлиги аниқлайди.
Изоҳ (0)