Қирғизистон парламенти депутати Омурбек Бабанов Бош прокуратура қўзғаган жиноий иш бўйича ўз мурожаатини эълон қилди, деб ёзади KNews.
«Бугун биз менга қарши бутунлай уйдирма бўлган сиёсий жиноий иш қўзғаган ҳуқуқ-тартибот органларининг асоссизлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунинг сохталиги очиқ кўриниб турибди, ва бу ҳар биттамизга маълум.
Афсуски, менга бундай мантиқсизликка имкон бермайдиган барча ислоҳотларни амалга осиришга йўл беришмади.
Ҳокимият тепасидагилар барча муаммоларнинг манбаи Бабанов эмаслигини тушуна олмаяпти. Улар мени сиёсий майдондан бартараф этишгани билан, мамлакатдаги ҳаёт яхшиланиб қолмайди, муаммолар ҳал бўлмайди.
Барча фалокатларда мени айблаш, менга шайтоний хислатларни ёпиштириш, туҳмат қилиш керак эмас. Ҳақиқат барибир юзага чиқади…
Ҳукуматдан ўйлаб кўришни сўрайман, ахир ҳар қандай адолатсизлик охир-оқибат юзага чиқади, ўтган йилларнинг хатоларини такрорламанг. Холис бўлинг, акс ҳолда мамлакатда биз кўп йиллардан буён қочишга ҳаракат қилаётган автократия ўрнатилади!»
Изоҳ (0)