АҚШ расмийлари Россиянинг Нью-Йоркдаги дипломатик объектларига бориш ва текширувдан ўтказиш бўйича 20 га яқин сўровини рад этди. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги ваколатхонаси катта маслаҳатчиси Максим Мусихин маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Дипломат ўтган йил декабрида АҚШ расмийлари мулк ҳуқуқи Россияга тегишли бўлган Лонг-Айленддаги кўчмас мулкни «эгаллаб олгани»ни эслатиб ўтди.
«Давлат департаменти томонидан мазкур объектга бориш учун рухсат олиш тартиби ўрнатилди. Биз мулкимиз ҳолатини текшириш ва авария ҳолати йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун 20 маротабага яқин шундай рухсат сўрадик. Давлат департаменти ҳар гал сабабини изоҳламай рад жавобини берди», — таъкидлади Мусихин.
Изоҳ (0)