Ироқ хавфсизлик кучлари АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ёрдами билан Ироқ ҳудудини ИШИД жангариларидан деярли тўлиқ озод этди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
«Ал-Қаим ва Сурия билан чегаранинг аҳамиятли қисмини озод этилиши ИШИДга қарши давом этаётган кампаниянинг муҳим боcқичи саналади», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, «ироқликлар айни вақтда халқаро коалиция ёрдами билан авваллари ИШИД назорати остидаги бўлган Ироқ ҳудудининг деярли барча қисмини озод этган».
«Хавф ҳамон мавжуд, ҳали қиладиган ишларимиз кўп, бироқ биз Ироқ ҳукумати ва мамлакат қуролли кучлари билан ИШИД устидан мутлақ ғалаба таъминлангунига қадар елкама-елка туришни давом этамиз», — дейди коалиция вакили генерал-майор Роберт Уайт.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)