Twitter компанияси ўз баёнотида АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунти вақтинчалик ғойиб бўлиши сабабини тушунтириб берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бугун аввалроқ @realdonaldtrump аккаунти Twitter ходимининг хатоси туфайли тасодифан ўчириб қўйилган эди. У 11 дақиқага ишламай қолди, ва ўшандан буён у қайта тикланди», — дейилади хабарда.
Компания, шунингдек, бундай ҳолатлар бошқа қайтарилмаслиги учун текширув олиб борилаётгани ва чоралар кўрилаётганлигини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги аккаунти беш дақиқага ўчириб қўйилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)