Агар Қирғизистон божхона билан боғлиқ вазиятни яхшиламаса, Қозоғистон чегарада назоратни кучайтиради. Бу ҳақда Қозоғистон молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси раиси Госман Амрин айтиб ўтди, деб ёзади KNews.
«Қирғизистон камчиликларни бартараф қилиш таклифига расман жавоб бергани йўқ. Агар тегишли жавоб келиб тушмаса, Қозоғистон чегарада божхона назоратини кучайтиришда давом этмоқчи. Қирғизистон томони талабларга рози эканлигини маълум қилди, аммо бизга расмий жавоб келиб тушмади. Биз ҳамон кутяпмиз. Барча зарур ахборотни уларга юбордик. Бизда тегишли келишувлар бор, энди уларни расман мустаҳкамлашимиз керак», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрдан Қирғизистон чегара хизмати кучайтирилган тартибда ишлашга ўтгани сабабли Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида транспорт ва йўловчиларнинг тирбандлиги юзага келишни бошлаган эди.
Изоҳ (0)