«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Ота уй» бадиий фильми 3 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади, деб хабар беради ЎзА.
Бир умр ҳуқуқ-тартибот идораларида хизмат қилиб, истеъфога чиққан Раҳим ота ўтган ҳаётига назар ташлайди. Яқинларини тўплашга, яна аввалгидек бир оила бўлиб яшашга ҳаракат қилади. Бироқ, унинг уринишлари самара бермайди. Фақат бир тасодиф туфайлигина улар яна эски – ота уйида бирлашади.
Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов ҳамда Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Феруза Собитова, Учқун Тиллаев, Феруза Саидова сингари таниқли актёрлар ижро этган.
Изоҳ (0)