CCСР халқ артисти Армен Жигарханяннинг дўсти Артур Согомонян актёр у билан Москванинг Молодогвардейский кўчасидаги квартирани очгани ва шундан сўнг полиция томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
ОАВга кўра, полиция Жигарханян ва Согомонянни актёр Молодогвардейский кўчасидаги рафиқаси Виталина Цимбалюк-Романовская билан яшаган квартира қулфини бузишга уринган чоғда қўлга олган. Квартира ҳозирда аёлнинг мулки ҳисобланади.
«Навбатдаги ёлғон. Армен Борисович уйга кириш ва ҳужжатларини олиш учун маҳаллий ширкат вакили билан бирга кўтарилди. Виталина ҳеч бир ҳужжат, жумладан, хорижий паспорт, пенсия гувоҳномаси, тиббий суғурта полисини бермади, бироқ қулф алмаштирилганди. У пастга тушди, уй бошқаруви вакили билан мулоқотда бўлди ва кетди. Ҳеч қандай полиция наряди бўлмаган. Айтганча, ўзим ҳам бу пайт Москвада бўлмаганман, Армен Борисович билан телефон орқали алоқада эдим», — деди Согомонян.
Изоҳ (0)