КХДР айни вақтда «Хвасон-14» қитъалараро баллистик ракетасининг такомиллаштирилган модификацияси устида иш олиб бормоқда. CNN телеканалининг маълум қилишича, АҚШ ҳудудига етиб келишга қодир ракета олти ойдан камроқ ичида учирилишга тайёр бўлади, деб хабар берди «ТАСС».
Маълумотларга кўра, ракета каллагининг ядровий ёқилғиси, учириш қурилмалари, шунингдек, бошқарув ва кузатув тизимлари такомиллаштирилади. Пхеньяннинг ҳаракатлари росмана хавф туғдиргунига қадар Вашингтон ўзининг ҳарбий вариантларини қайта кўриш чиқишга мажбур бўлмоқда.
4 июль куни КХДР «Хвасон-14» қитъалараро баллистик ракетасини учирган эди. КХДРнинг баёнотига маълум қилинишича, ушбу ракета 2 802 километр баландликка кўтарилган ва 39 дақиқа ичида 933 километр масофа учган.
Изоҳ (0)