Саҳналаштирувчи рассом ва дизайнер Саймон Уайтели CNET’га берган интервьюсида у қандай қилиб «Матрица» фильмининг бошланиш саҳнасидаги яшил белгилардан иборат «ёмғир»ни яратганини айтиб берди, деб ёзмоқда Meduza.
Уайтелининг сўзларига кўра, у ўз рафиқасидан японча рецептлар китобларини олган, уларни сканер қилган ва «Матрица» кодини яратиш учун фойдаланган.
Kotaku нашрининг аниқлик киритишича, Уайтели кодни яратишда рецептлардан китобда қандай бўлса, шундайлигича фойдаланмаган: рассом сканерланган иероглифларни тескарига ўгирган ва уларни аралаштирган.
Изоҳ (0)