Режиссёр Мирмақсуд Охуновнинг «Ада эмас, дада» фильми октябрь ойининг тўртинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Октябрь ойининг тўртинчи ҳафтаси кинорейтингида «Ада эмас, дада» фильмидан кейинги ўринларни Отабек Мирзахоловнинг «Лаббай раис», Имтияз Алининг «Муҳаббат ёш танламас», Сирож Абдуллаевнинг «Дайди», Азиз Раметовнинг «Арслон изидан» фильмлари банд этган.
Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Кулба», «Ришта», «Қайсаргинам 2» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
23 октябрь — 29 октябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Ада эмас,дада» (комедия)Режиссёр – Мирмақсуд Охунов2-ўрин. «Лаббай раис» (комедия)Режиссёр – Отабек Мирзахолов
3-ўрин. «Муҳаббат ёш танламас» (комедия)Режиссёр – Имтияз Али
4-ўрин. «Дайди» (жангари, драма)Режиссёр – Сирож Абдуллаев
5-ўрин. «Арслон изидан» (жангари, драма)Режиссёр – Азиз Раметов
Изоҳ (0)