Таниқли режиссёр Ҳилол Насимов «Ўзбекфильм» киностудияси раҳбарлигидан кетди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабар беришларича, 27 октябрь куни «Ўзбекфильм» акциядорлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
Қайд этишларича, Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан у «Ўзбекфильм» директори лавозимидан озод этилган. Унинг қайси ишга ўтганига аниқлик киритилмаган.
Йиғилиш давомида корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шаклланитириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланган. Хусусан, «Ўзбекфильм»нинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Маълумот учун, Ҳилол Насимов 2016 йил апрель ойида «Ўзбекфильм» раҳбари этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)