Японияда 10 ноябрь куни режиссёр Дзуня Окабенинг «Довюраклар ғалаёни» номли фантастик жангари фильм кинотеатрларда намойиш этила бошлайди, деб ёзади Afisha Daily.
Фильм сюжети Ерда тирик қолган сўнгги одамларнинг қирғиз робот йўлбошчилигидаги ўзга сайёраликлар билан олиб борилган кураши ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда Қирғизистон ҳақида бошқа бирорта ҳам сўз йўқ. Мамлакат аҳолисини бундай тарзда «тилга олиниш» хафа қилмади, аксинча, кулдирди, дейилади хабарда.
«Биз, қирғизлар, ундай эмасмиз. Улар (фильмдаги ўзга сайёраликлар) эса ўзларига жуда оро берган ва яхши кийинган», — деб ёзди қирғизистонлик фойдаланувчилардан бири. Баъзилар ҳазилга олиб, ўзга сайёраликларни «ўртача қирғиз мансабдоридан фарқлаб бўлмаслиги»ни қайд этди. Бошқалар эса «келгиндиларда асл қирғизларнинг ҳусни йўқ»лигидан шикоят қилди. Аммо хафа бўлганлар ҳам бўлди. «Япония устидан БМТ халқаро судига мурожаат қилавериш мумкин. Аммо афсус, дўст давлат билан алоқаларни бузишни истамаймиз-да», — дейишди улар.
Изоҳ (0)