7—10 ноябрь кунлари Санкт-Петербургнинг Ўзбекистонга маданий-ишбилармонлик миссияси амалга оширилади, деб ёзади «Review.uz» шаҳар маъмурияти сайтига таяниб.
Делегация таркибига Санкт-Петербург ҳукумати аъзолари, шаҳар ҳукумати ижроия органлари раҳбарлари, ўрта ва олий таълим муассасалари, тиббиёт муассасалари вакиллари, шаҳарнинг ишбилармонлик ҳамжамияти аъзолари киради.
Миссия доирасида Самарқандда Санкт-Петербург корхоналарида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ташкилий тарзда қабул қилиш бўйича марказ очилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, Самарқанд вилояти раҳбарияти билан учрашувлар режалаштирилган.
Тошкентда эса «Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси — ҳамкорликнинг янги истиқболлари» бизнес-форуми ўтказилади.
Изоҳ (0)