Сизнинг яширин маҳоратларингиз орзуингизга яқинлашишга ёрдам бериши мумкин. Ўзингизнинг кучли томонларингизни топиш учун, тўртта саволга жавоб беринг.
Бирон-бир муваффақиятга эришишда қайси маҳоратларингиз ёрдам берди?
Муваффақиятли маслаҳатчи Скотт Эдингер камбағал оилада катта бўлди, тўққиз ёшида эса аҳволи унчалик яхши бўлмаган бошқа бир оила томонидан асраб олинди. Ҳаётий шароитлар уни муомала, низоларни ҳал қилиш, одамларни ишонтириш ва уларнинг руҳиятини тушуниш маҳоратларини ўстиришга мажбур қилди.
Университетда у ўзаро фикр алмашиш билан боғлиқ бўлган малакаларини чархлади. Юзлаб дебатларда қатнашган Эдингер қатнашувчиларнинг энг яхши бешлигига киришга муваффақ бўлди. Натижада у коммуникация ва риторика соҳасида илмай даражани қўлга киритди.
Университетни тамомлагандан сўнг у АҚШ даги йирик компаниялардан бирида иккинчи рақамли сотувчига айланди ва сотиш масалаларида бошқа ташкилотларга ҳам маслаҳатлар бера бошлади.
Сизга нима куч бағишлайди?
Айнан қайси машғулотлар сизга куч бағишлашини аниқлаш ёрдамида сиз келажакда кўплаб муаммоларни ҳал қила олишингиз мумкин.
Болалигингизда сиз бошқа болалардан нимангиз билан ажралиб турар эдингиз?
Сиз қандай мақтовларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрасиз?
Шунинг учун одатда сиз эътиборсиз қолдирадиган мақтовларни назарга олинг.
Агар сиз бирон нарсани осонлик билан бажарсангиз, бу ҳамманинг ҳам шундай қобилияти бор дегани эмас.
Резюменгизни қайтадан кўриб чиқинг: балки сизни бошқа ходимлардан ажратиб турувчи маҳоратингизга эътибор бермагандирсиз.
Манба: «Лайфхакер»
Изоҳ (0)