Тонг кунимиз қандай ўтишига таъсир кўрсатади. Агар уни мия учун фойдали «озуқалар»дан бошласангиз, сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз ва унумлироқ ишлайсиз.
Лекин биз нима учундир миямизга кириб келувчи маълумотларга истеъмол қиладиган овқатларимиз каби муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Кунимизни почтани ва ижтимоий тармоқларни текшириш билан бошлар эканмиз, биз чалғиб кетиш одатимизни мустаҳкамлаймиз ва у тезда ҳаётимизга маҳкам ўрнашиб олади.
Мия «фойдали озуқа» олиши учун кунни қандай бошлашимиз керак?
Электрон мосламалардан фойдаланманг
Агар телефонингиз ёнингизда бўлса, сиз беихтиёр ундан фойдаланишни хоҳлаб қоласиз. Шунинг учун яхшиси уни ётоғингиздан бутунлай бошқа жойга олиб қўйганингиз маъқул.Медитация қилинг
Бирон воқеа содир бўлади ва у бизга ниманидир англатгандек бўлиб кўринади. Лекин у шунчалик тез юз берадики, бу воқеага аҳамият бераётганимиз тўғрими ёки нотўғри эканлигини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Бу жараённи тушуниб олиш учун уни секинлатиш керак, буни эса медитация ёрдамида амалга оширишимиз мумкин.Ўқинг
Бунинг учун интернетдаги мақолаларни эмас, балки китобларни танланг. Мазмуни устида ўйлаб ўтирмасдан, мақолаларга биз одатда кўз югуртириб чиқамиз. Китобларни эса чуқур мулоҳаза билан ўқиймиз.Бир соат вақт давомида ўзингиз учун муҳим бўлган ишлар билан шуғулланинг
Ҳеч нарсага чалғимасдан ишга бутунлай шўнғиб кетишга ҳаракат қилинг. Бу катта мамнуният ҳиссини туғдиради. Бу ўзингизга шу тарзда ўзингизни ва вақтингизни қадрлаётганингизни таъкидлашдек бўлади.Манба: Rambler Weekend
Изоҳ (0)