Хитойлик мактаб ўқувчиси ота-оналар йиғилишида ойисининг ўрнидан қатнашишга рози бўладиган аёлга 500 юан (75 доллар атрофида) таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аёлга кўра, у ўқувчининг эълонига фойдаланувчилари биргаликда вақт ўтказиш (масалан, кино кўриш) учун пул тўлашга тайёр дастурда дуч келди.
У билан ёзишмада бола отаси доим сафардалиги, ўқитувчиси эса ота-оналар йиғилишига ҳеч ким келмаслигидан аччиқланишини билдиради. Шу сабабли унга мактабга икки соатга келишга рози бўладиган «она» кераклигини таъкидлайди.
Аёл бу таклифни қабул қилган ёки йўқлигига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)