Аляскадаги Барроу аэропорти ходимларидан бири учиш-қўниш йўлагида дам олишга қарор қилган 200 килограммли тюленни тасвирга олди. Бу ҳақда »Корреспондент.net» хабар берди.
https://www.facebook.com/scott.babcock.90/videos/10209997350065782/
Аэропорт ходими Скотт Бебкок тўфондан кейинги қорни тозалаётган вақтда ҳайвонга кўзи тушган. У видеони ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаган. Ҳозирги вақтда видео қарийб 150 минг марта томоша қилинган.
Изоҳ (0)