Перунинг Тинго-Мария шаҳрида бўлиб ўтган дафн маросимида марҳумнинг кўкрак қафаси ҳаракатланаётганини унинг қариндошлари пайқаб қолди. Бу ҳақда Independent нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Воқеа жойига етиб келган шифокор эркакда ҳаёт аломатларини аниқлаган. Жасадни тобутдан чиқариб, шифохонага олиб боришган, бироқ у ерда перулик эркак ростдан ҳам вафот этгани аниқланган.
Марҳумнинг қариндошлари у дафн маросими вақтида тирик бўлганига ва шифохонада вафот этганига ишонмоқда. Қариндошларининг фикрича, тишини олиб ташлаш бўйича операциядан сўнг уни ўлдига чиқаришган.
Бу каби «янглишиш» ҳолатлари кўп бор учраб туради. 2014 йилда америкалик бир «марҳум» кремацияга озгина вақт қолганида ўзига келган. Аниқланишича, унинг шунчаки кардиостимулятори ўчиб қолган бўлган.
Изоҳ (0)