Хитойнинг Хунань провинциясидаги Чанша шаҳрида яшовчи 57 ёшли аёлнинг бурнидан тиш олиб ташланди, деб хабар беради Daily Mail.
Аёл бир неча ўн йиллаб бурундан қон кетишидан азият чеккан. У мазкур муаммо буrunning шиллиқ қаватининг яллиғланиши оқибатида юзага келган, деб тахмин қилиб келган.
Шифокорлар бемор бурнининг ўнг бўшлиғида ғайриоддий объектни пайқади. Дастлаб улар аёлнинг бурнига ёт жисм, масалан кичикроқ тош кириб қолган, деган қарорга келди. Бироқ операция вақтида бурундан тиш ўсиб чиққанлиги маълум бўлди.
Тиш олиб ташлангач, қон оқиши тўхтади. Бундан ташқари, аёл шикоят қилган бурун битиши ҳолати ҳам йўқолди.
Изоҳ (0)