Теҳроннинг Инқилоб ва Валиаср кўчалари кесишмасида янги масжид қурилиши деярли якунланди. Бу ҳақда «Иран сегодня» хабар бермоқда.
Иншоотнинг баландлиги 32 метр, ундан атиги 20 метри ер устида жойлашган. Ичкарида намоз ўқиладиган катта хоналар, маданий марказлар, имом қароргоҳи ва автотураргоҳ жойлашган.
Анъанавий меъморчилик тарафдорлари миноралари ва гумбази бўлмагани учун иншоотни масжид сифатида тан олишни истамади. Шунингдек, бир неча метр нарида жойлашган маҳобатли шаҳар театри биноси туфайли масжид кўзга ташланмайди.
Масжид расман ёзда — қурилиш бошланганидан 10 йил ўтиб очилиши лозим. Унинг барпо этилиши деярли якунланган, бироқ молиялаштириш тўхтатилгани учун учун интерьер устидаги ишлар охирига етмай қолди.
Ҳозирда иншоот тақдири номаълум бўлиб турибди. ОАВ масжид ислом маданий марказига айланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)