Тошкент шаҳрининг Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьяси Матжон Матжонов 30 октябрь куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Исломбек Тўлагановни олти йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Тўлаганов 2017 йилнинг май ойида коллеждоши Жасурбек Иброҳимовнинг урганликда айбдор деб топилди — бу муштлашув оқибатида кейинчалик Жасурбек Иброҳимов вафот этган.
Судья Матжонов «Ёшлар» телеканалига берган интервьюсида Исломбек Тўлаганов нима учун айнан олти йилга озодликдан маҳрум этилганини, шунингдек, 2-сон болалар жарроҳлик шифохонаси ҳамшираси Малика Сиддиқованинг кўрсатмалари инобатга олинмаганини тушунтириб берди.Судья Матжонов Исломбек Тўлаганов нега олти йилга озодликдан маҳрум этилганини тушунтирди (видео)
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)