Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида томонлар ўртасида бир нечта ҳужжат имзоланиши режалштирилмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Афғонистон президенти яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюради.
Афғонистон савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўзаро англашинув тўғрисида 16 та меморандум имзоланади.
Шунингдек, томонлар Мозори Шарифни Ҳирот билан боғловчи темирйўлини қуриш тўғрисида ўзаро англашинув меморандумини имзолайди.
Афғонистон савдо-саноат палатаси вакили Саям Пасарлай ҳужжатлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда транзит соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга йўналтирилганлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)