Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3354-сонли қарори билан Хуршид Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хуршид Мирзоҳидов 2016 йилнинг февраль ойидан 2017 йилнинг мартига қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимида ишлаган. Унга қадар эса Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги «Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, «Автойўлкўкаламзорлаштириш» корхонаси негизида ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)